A little secret to rock your YouTube subscribers
Get Free YouTube Subscribers, Views and Likes

Қуръон ўқийдиган Аёл қўрқмасдан мен Худодан мактуб оламан деса бўлади

Follow
Гўзал Ўзбекистоним

Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳийм, Ассалому алайкум ва Рахматуллоху ва Барокатух хайрли тонг,
Барно отинойимиздан маруза охиригача эшитинг,,,

Дуо Нажот калити.
Дуо ибодатнинг мағзидир.
Аллоҳ билан банда орасини дуо боғлайди.
Дуо инсоннинг қонқонига сингиб кетган.
Эътибор берганмисиз, бошига ташвиш тушган одам биров ўргатмаса ҳам ўзўзидан Аллохга илтижо қилади, оғрини енгил қилишини ўтиниб сўрайди.
Мана шу ҳолат дуо қилиш инсоннинг асл фитратига хос эканини кўрсатади.
Инсон ҳаётда турли синовларга дуч келади.
Шундай пайтда ўзга чора тополмайди.
Мушкул вазиятда қолган одам қўлини самога кўтариб Аллохга юкинса қалби таскин топади.
Шунинг учун бўлса керак.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бандаларини дуо қилишга буюрган: "( Эй инсонлар) Парвардигорингиз:" Менга дуо илтижо қилинглар! Мен сизлар (қилган дуоларингизни) мустажоб қиламан.
Албатта Менга ибодат қилишдан кибр қилганлар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирадилар"', деди"(Ғофир сураси, 60оят). Дуо кўплаб касалликлар давосидир. Инсон юрак дардини энг яқин дўстига айтса, қайғусини сал бўлсаям унутади, оғир маънавий юкдан халос бўлади. Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Албатта
Дуо тушгантушмаган нарсаларда фойда беради.
Шундай экан,
Аллоҳнинг бандалари, сизлар ўзингизга дуо қилишни лозим тутинглар", деганлар351.
Банда бошига мусибат тушганда дуо сабабидан Аллоҳ ўша кулфатни аритади ёки енгиллатади. Шунингдек банда келажакда бошига тушиши мумкин бўлган мусибатлардан ҳам дуо ёрдамида сақланади. Руҳиятшунослар таъкидлашича бирон дарднинг сабабини яқин дўстига айтиш билан кўплаб руҳий касалликларни тузатса бўлади. Дардини бировга айтмай ичига ютиб юрса, касаллик баттар зўрайиб кетади. Агар инсон қалбидаги дардини Аллохга айтса, Ундан ёрдам сўраса, дили ором олади, елкасини тоғдек босиб турган ғамғуссалар сал бўлсаям арийди. Чунки киши қалбидаги имони: Аллоҳ сен билан бирга ундан сўрасанг албатта беради, бошинга тушган мусибатларни ҳам аритади", деб тасалли бериб туради." Қуръон қалблар шифоси"китобидан.

posted by GopcarcEGlovan4